Бразилиялик футболчи Дионатан Тейшейра 25 ёшида оламдан ўтди. Унга юрак хуружи ташҳиси қўйилди, деб ёзади Дарё нашри.
Тейшейра 1992 йил Бразилияда туғилган бўлиб, маҳаллий «Лондрина» клуби орқали катта футболга кириб келган. Бу вақт давомида у Бразилия U17 термаси шарафини ҳимоя қилган.
Тейшейра катта футболни Словакиянинг «Кошице» клубида бошлади. Кейинроқ бу мамлакатнинг бир қатор клубларида тўп суриб, Словакия фуқаролигини олди ва Словакия U21 термаси шарафини ҳимоя қилди.
2014 йил Англиянинг «Сток Сити» клуби уни 400 минг фунт эвазига қўлга киритганди. Уч мавсум давомида Дионатан АПЛда 2 тагина ўйин ўтказди. Кейин эса «Флитвуд Таун»га ўтиб кетди.
2017 йил Тейшейра Молдованинг «Шериф» клуби билан шартнома имзолаганди. Ҳимоячи бу борада жамоасининг 10 та ўйинида иштирок этиб улгурганди. Бироқ унинг организми юрак хуружига дош бера олмади.
Футболчи аввал ҳам юраги билан боғлиқ муаммоларга дуч келганмиди ёки йўқ — маълум эмас. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”