22:02 / 08.11.2017
4 438

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Моуриньюга шарт қўйди

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Моуриньюга шарт қўйди
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньюга шарт қўйди.
Унга кўра, агар португалиялик мутахассис қишда янги футболчилар сотиб олишни истаса, ҳозирги таркибдаги айрим шогирдлари билан хайрлашишига тўғри келади.

Клуб раҳбарияти янги шартномалар тузишдан олдин кирим-чиқимларни меъёрини назоратга олмоқчи.

Сўнгги икки йил ичида Моуринью олтита асосий таркиб ўйинчисини сотиб олиш учун жами 285 млн фунт сарфлади.

Айни пайтда ярим ҳимоячи Маруан Феллайнининг жамоадаги келажаги номаълум бўлиб турибди. Бельгиялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Моуриньюга шарт қўйди