15:06 / 09.11.2017
3 779

Карлес Пуйоль келажакда таклиф бўлса Ўзбекистон термасида ишлаши мумкинлигини айтди

Карлес Пуйоль келажакда таклиф бўлса Ўзбекистон термасида ишлаши мумкинлигини айтди
"Барселона" клубининг собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль Ўзбекистон ёшларга эътибор қаратса футбол бўйича 2022 йили Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига чиқиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда championat.asia хабар бермоқда.

Хабар берилишича, бугун жаҳон футболи афсонаси Тошкентга етиб келган ва матбуот анжуманида иштирок этган.

"Барчага салом. Катта раҳмат. Ўзбекистон футбол Федерациясига раҳмат айтаман. 2008 йил ҳам шу ерга келгандим. Ўша ташриф ҳамон хотирамда турибди. Яна бир бор Ўзбекистонда эканлигимдан хурсандман. ЎФФ президенти жаноб Умид Аҳмаджонов туфайли бу ердаман. Гарчи Ўзбекистон терма жамоаси Россиядаги мундиалга чиқа олмаган бўлса ҳам яқин вақт ичида бунга эришасизлар деб умид қиламан. Ёшларга эътибор қаратилаётгани ажойиб. Агар ёшларга эътибор қаратсанглар 2022 йилги Қатардаги ЖЧга чиқасизлар", — деган Карлес Пуйоль.

Журналистларнинг "бир кун келиб мураббий бўлсангиз Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришингиз мумкинми?" деган саволига у "ҳозирча 40 ёшдаман. Мураббийлик лицензиям ҳам йўқ. Агар келажакда таклиф бўлса балки Ўзбекистонда ҳам ишларман. Барча нарса бўлиши мумкин", дея жавоб қайтарган.

У Ўзбекистонга қисқа вақтга келганлигини айтган ва дунёнинг ҳеч қайси давлатида бунчалик ширин меваларни емаганлигини қўшимча қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карлес Пуйоль келажакда таклиф бўлса Ўзбекистон термасида ишлаши мумкинлигини айтди