Бугун, 10 ноябрь куни Тошкентдаги “Miran” меҳмонхонасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи Рўзиқул Бердиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида, шунингдек, терма жамоага жалб қилинган “Бухоро” ҳужумчиси Иван Нагаев ҳам иштирок этди.
“…Режамиз бўйича бугун ва эртага Тошкентда машғулот ўтказамиз, 12–13 ноябрь кунлари эса бевосита БААда машғулотларни давом эттирамиз.
Ҳозирда таркибга жалб қилинган барча футболчилар йиғинга соғ-саломат тарзда етиб келишди. Биз БААга қарши ўртоқлик ўйинида легионерлар хизматидан фойдаланмай, асосий эътиборни ёш футболчиларн синовдан ўтказишга қаратдик. ”, дея таъкидлади Рўзиқул Бердиев.
Бердиев фикрини давом эттирар экан терма жамоага бугунги кунда ўз позицияларида энг кучли бўлиб турган футболчилар танлаб олинганини билдирди.
Нима сабабдан Игорь Сергеевнинг таркибга жалб қилинмагани ҳақидаги саволга мураббий қуйидагича жавоб берди:
“Мен Игорь Сергеевнинг ҳужумчи сифатидаги маҳоратига шубҳа қилмайман. У жуда кучли футболчи. Сергеев сўнгги вақтлар ичида кучли босимда қолганди.
Балки, бироз танаффус унинг ўзига ҳам яхши таъсир қилар. Игорь Сергеев келажакда терма жамоага кўп фойда келтиришига ишонаман”.
Тадбир давомида узоқ таннафусдан сўнг таркибга жалб қилинган Иван Нагаев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен узоқ таннафусдан сўнг илк бор терма жамоадан таклиф олдим. Терма жамоа бу энг муҳим, бизнинг шарафимиз бўлган жамоадир.
Ҳар бир футболчи бу ерда ўйнашни орзу қилади. Мен куч ва маҳоратимни ишга солиб, бу ердаги ўз ўрнимни сақлаб қолишга интиламан”, деб айтган Нагаев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди