6 426
Нокаутчи боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШдаги илк жангида Маркес Хоуторнни қулатиши учун 2 та раунд кифоя қилди
Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шоҳжаҳон Эргашев Америкада ҳам ўз анъанасини давом эттириб, рақибини муддатидан аввал таслим қилди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Профессионал рингда бунгача 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида қаршисидаги рақибини нокаут қилган Эргашев, дунё бокс марказида ҳам бу юришини давом эттира олди. Унинг Америкадаги илк рақиби Маркес Хоуторн бўлди.
Хоуторнга қарши жангнинг 1-раундида ўзбекистонлик спортчи катта устунликка эга бўлди. 2-раунднинг дастлабки 10 сонияси эса нокаут учун кифоя қилди. Эргашевнинг биринчи яхши зарбасидан кейинроқ америкалик боксчи йиқилиб тушди, бироқ очилган вақтдан кейин, ўзига келиб олди. Орадан кўп ўтмай, Шоҳжаҳон иккинчи аниқ зарбаси билан масалани ҳал қилди: 11 та жанг ва 11 та нокаут.
Маркес Хоуторн профессионал рингда 12 та жанг ўтказиб, шуларнинг 5 тасида зафар қучган ва 7 тасида имкониятни бой берганди. Бу унинг учун 8-мағлубият бўлиб тарихга кирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди