Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Губернатор кубоги турнирида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар боксчиси иштирок этишди. Улардан икки нафари олтин медалга эга чиқди, учинчиси кумуш медаль олди. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.
60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шунқор Абдурасулов финалда мезбонлар вакили Руслан Батмановга қарши рингга чиқди. У рақибга ҳеч қандай имкон қолдирмади ва Ўзбекистон ҳисобига олтин медаль келтирди.
75 кг вазн тоифасида иштирок этган Исроил Мадримов эса россиялик Якуб Зубер билан жанг қилиб, уни катта устунлик билан мағлуб этди ва терма жамоа ҳисобига иккинчи олтин медални олиб келди.
Бундан ташқари Исроил Мадримов мусобақанинг энг яхши боксчиси дея эътироф этилди ва унга губернатор Георгий Полтавченконинг ўзи кубок топширди.
Ўзбекистоннинг финалдаги учинчи вакили Санжар Турсунов эса кумуш медаль билан кифояланишга мажбур бўлди. У мезбонлар вакили Магомед-Мурад Арсланбековга ютқазди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг барча вакиллари совриндор бўлди ва терма жамоа энг яхши натижани кўрсатди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди