12 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкент Халқаро Аэропортидан БААга учиб кетди.
10 ноябрдан бери бош мураббий вазифасини бажарувчи Рўзиқул Бердиев қўл остида машғулотлар олиб бораётган миллий терма жамоамиз 14 ноябрь куни БАА терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Аввалроқ, Рўзиқул Бердиев ушбу учрашувга 23 нафар футболчини жалб қилгани хақида хабар берган эдик. Қайд этиш керак, ушбу учрашув Рўзиқул Бердиевнинг терма жамоа бош мураббийлигидаги илк ўйини бўлади.
Эслатиб ўтамиз БААнинг Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтадиган БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Манба: www.the-uff.com “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди