Роналду “2017 йилнинг энг яхши футболчиси” деб топилди

  • Спорт
  • 14-11-2017, 21:43
  • 255
  • Роналду “2017 йилнинг энг яхши футболчиси” деб топилди
    Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Goal” интернет нашри ўтказган сўровномага кўра, “2017 йилнинг энг яхши футболчиси” деб топилди.

    Нашр хабарига кўра, португалиялик футболчи футбол мухлисларининг аксарияти учун ҳамон дунёнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади.

    Шунингдек, “Goal” ўқувчиларининг кўпчилиги “йил футболчиси” номига “Ювентус” ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон, Лионель Месси ҳамда Лука Модрич лойиқ кўришган.

    Якуний натижалар эса Роналду ғалабаси билан якунланган у кетма-кет иккинчи марта ушбу совринга лойиқ кўрилмоқда.
    “2017 йилнинг энг яхши ҳимоячиси” соврини эса Серхио Рамосга насиб этди.