Украинанинг футбол бўйича иккинчи дивизиони иштирокчиси “Полесье” клуби жамоа олдига қўйилган вазифани уддалай олмагани учун мураббий ва 11 нафар футболчига жавоб берди.
“...“Полосье” жамоаси мавсум якунига кўра, чемпионатда 8-ўринни эгаллади. Биз клуб олдига мавсумни 6-ўрин билан якунлашни вазифа қилиб топширган эдик.
Бироқ улар айтилган ишни бажаришмади ва бизни шарманда бўлишимизга мажбур этишди.
Афсуски, на мураббий, на футболчилардан ёмон натижа ҳақида садо чиқмади. Шу сабабга кўра, 11 футболчининг учтаси жамоанинг 19 ёшлилар таркибига юборилади.
Қолганлари эса жамоадан четлатилади, шу ўринда мураббий Эдуард Лавров “Полосье” жамоасини учинчи мавсумда бошқармайди.
Тажрибасиз мураббий хизматларидан фойдаланишни бас қиламиз”, дея ёзади Житомир районининг губернатори Игорь Гундич.
Шунингдек, губернатор Гундич жамоа келаси мавсумда ўз таркибига умуман янги футболчи ва тажрибалироқ мураббийни жалб этиши ҳақида ҳам таъкидлаб ўтган.
Балки Ўзбекистон жамоаларида ҳам мана шундай қарорларни қабул қилиш вақти келгандир...
Ёки қачонгача мухлислар тўпни тўғри тепа олмайдиган футболчилар ўйинини томоша қилиб юраверади.
Балки ўзига футболни касб қилиб олган тажрибасиз мураббийлар ўзбек футболида келишилган ўйинлар келиб чиқишига сабаб бўлаётгандир. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш