Роберт Левандовски: “ПСЖ”ни 4:0 ҳисобида ютишимиз керак”

Роберт Левандовски: “ПСЖ”ни 4:0 ҳисобида ютишимиз керак”
Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски ЕЧЛнинг “В” гуруҳидаги вазиятга изоҳ берди.

Мюнхенликлар ушбу гуруҳда пешқадам “ПСЖ”дан уч очкога ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда боришмоқда.

“Имкон бор экан, доим биринчи ўрин учун кураш олиб бориш лозим. Бунинг учун биз “ПСЖ”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишимиз керак.
Албатта бу осон иш эмас. Аммон Мюнхенда, “Алянц-Аренада” ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Имконият ўз қўлимизда, ундан максимал фойдаланишимиз керак”, дейди ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” биринчи даврада Парижда “ПСЖ”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Манба: championat.asia
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар