Россиянинг Белоярский шаҳрида давом этаётган бокс бўйича “Нефт мамлакатлари кубоги” илк кунги беллашувлари якунига етди. Кечаги қарама-қаршиликларда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилди.
75 кг вазн тоифасида рингга чиққан Исроил Мадримов қозоғистонлик Амандик Манашевни ишончли тарзда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Бугун у россиялик Владимир Мирочников билан куч синашади.
Ушбу турнирда ўз вазнини ўзгартириб, 52 кгда жанг қилаётган Ҳасанбой Дўсматов озарбайжонлик Гошкар Сафарлидан устун келган бўлса, Иқболжон Холдоров (64 кг) россиялик Нурали Алиевни мағлуб этди.
Афсуски, 52 кгда яна бир вакилимиз Жасурбек Латипов илк тўқнашувдаёқ имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.
Бугун рингга чиқадиган боксчиларимиз:
64 кг
Иқболжон Холдоров – Алексей Климцев (Россия)
75 кг
Исроил Мадримов – Владимир Мирочников (Россия)
82 кг
Санжар Турсунов – Владислав Левша (Латвия) “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?