date
views 5 062

ЎФФ билан музокара олиб бораётган Билич АПЛ жамоасига рад жавобини берди

ЎФФ билан музокара олиб бораётган Билич АПЛ жамоасига рад жавобини берди
Лондоннинг “Вест Хэм” клуби собиқ бош мураббийи Славен Билич яна Англия премьер-лигасига қайтишдан бош тортди. Гап шундаки, 49 ёшли хорватиялик мутахассисга “Вест Бромвич Альбион” клуби таклиф билан чиққан. Эслатиб ўтиш лозимки, жамоа раҳбарияти 20 ноябрь куни бош мураббий Тони Пьюлисни истеъфога чиқарган эди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра Билич камида янги йилга қадар дам олиб, бироз хордиқ чиқармоқчи. “Вест Бромвич” раҳбариятида эса Биличдан ташқари Сэм Эллардайс ва Алан Пардью каби мутахассисларнинг ҳам номзодлари бор.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра терма жамоа бош мураббийлиги учун бир қатор хорижлик мутахассислар билан музокаралар олиб борилмоқда. Эътиборлиси, ушбу рўйхатда Славен Биличнинг ҳам номзоди мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФФ билан музокара олиб бораётган Билич АПЛ жамоасига рад жавобини берди