
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Месси ўз рақиби Ронулду билан ўрталарида дўстлик бўлиши мумкин ёки йўқлигига рўй-рост жавоб берди.
“Бундай воқеа содир бўладими, йўқми билмайман. Дўстлик бир инсон билан қандайдир муддатдаги вақтни бирга ўтказиш ва улар бир-бирини ўрганишлари натижасида пайдо бўлади. Роналду билан ҳеч қандай муносабатда эмасмиз, асосан мукофот топшириш маросимларида учрашиб, гаплашамиз ҳолос. Бундай пайтларда ҳаммаси яхши, бошқа вақт эса ҳеч тўқнаш келмаймиз” дейди Лео “Marca” нашрига берган интерьвюсида.
Нашр охирги 10 йилдан буён бу икки футболчига тегишли баҳсларга бирорта футболчи аралаша олмаётганини ҳам алоҳида қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Месси 5 мукофотни қўлга киритган, Роналду эса бу йили 4 бор “Олтин тўп” соҳибига айланди.
Ўтган йили Месси “Олтин бутса” мукофотини тўртинчи бор қўлга киритиб, бу борада Роналдуга етиб олганди, дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар