ЎФФ Матбуот хизматининг хабарига кўра, болалар билан футбол машғулотларни янги услубда, Европа андозаларига мос равишда ўтказиш ва шу йўл орқали юқори савияли футболчиларни тайёрлаш мақсадида вилоятлар тўрт ҳудудга бўлиниб, ҳар бир ҳудуд учун бир нафардан хорижлик мутахассис жалб этилади.
1-ҳудуд: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро. Марказ – Нукус шаҳри.
2-ҳудуд: Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё. Марказ – Қарши шаҳри.
3-ҳудуд: Андижон, Фарғона, Наманган. Марказ – Фарғона шаҳри.
4-ҳудуд: Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри. Марказ – Тошкент шаҳри.
“ЎФФ айни пайтда сербиялик бир қатор мутахассислар билан музокаралар олиб боряпти. Тез орада музокаралар якунига етиб, тегишли шартномалар имзоланади”, дея ёзилади хабарда.
Шунингдек, хориждан ташриф буюрадиган мутахассис, дастлаб, 3-ҳудуд ҳисобланган водийда иш бошлайди.
Бошқа ҳудудлар учун Европанинг бошқа давлатларидан ҳам мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилган.
Ўзбекистонга ташриф буюрадиган мутахассислар ҳудудларда болалар футболи мураббийлари ва селекционерлар билан иш олиб боришади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди