Франциянинг “ПСЖ” клуби ҳужумчиси Неймарнинг ҳам отаси ва агенти ҳисобланмиш Неймар да Силва Сантос келажакда ўғлини Мадриднинг “Реал” клубига ўтиши мумкинлигини тасдиқлади.
“Биз яшаётган ҳаётда ҳар қандай воқелар содир бўлиши мумкин. Баъзида истакларимизни тезда ўзгартиришга тўғри келади.
Ҳозирча Неймар “ПСЖ” клуби футболчиси ҳисобланади, лекин 5-6 йилдан сўнг унинг қаерда ўйнашини билмайман.
“Реал” клуби раҳбарлари билан яхши муносабатда бўлсамда, улар билан Неймарнинг трансфери ҳақида гаплашиб кўрмаганман. Таклиф бўлса, ўйлаб кўришимиз мумкин.
Шуниси аниқки Неймар Францияда икки-уч йил қолади. Чунки “ПСЖ” билан тузилган шартномада қолиш вақти белгилаб қўйилган.
Неймарнинг Францияга кўчиб келганига кўп бўлмади, сиз журналистлар эса ҳозирданоқ уни бошқа жамоага ўтиб кетиши ҳақида уйдирмаларни тўқиб чиқаряпсизлар.
Неймарлар оиласида бир мақсад бор, у ҳам бўлса Европадан ташқарига чиқиб кетмаслик.
Уни Европага олиб келгунимизга қадар бошимиздан кўп қийинчиликларни ўтказдик.
Балки, ўғлим бир неча йилдан сўнг ўз ватани Бразилияга қайтиши мумкин. Масалан “Палмейрас”, “Фламенго” ёки “Сантос” жамоаси аъзосига айланиши мумкин.
Аммо, буларнинг барчаси шунчаки режаларимиздан бири холос”, - дея сўзларини якунлади Неймарнинг отаси.
Эслатиб ўтамиз, Неймар ёзги трансферлар мавсумида 222 миллион евро эвазига “Барселона”дан “ПСЖ” таркибига кўчиб ўтиш билан бирга дунёнинг энг қиммат футболчисига айланганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда