12:30 / 01.12.2017
5 863

ЖЧ-2018. Бугун қуръа ташлаш маросими ўтказилади

ЖЧ-2018. Бугун қуръа ташлаш маросими ўтказилади
Бугун, 1 декабрь куни 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Мундиалга йўлланма олган 32 та терма жамоа октябрь ойидаги ФИФА рейтингига асосан 4 та саватчага ажратилди.

Мезбон жамоа ҳисобланмиш, Россия эса автоматик тарзда биринчи саватчадан жой олган.

Саватчалар қуйидагича кўриниш олган:

Биринчи саватча: Россия, Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Польша, Франция.

Иккинчи саватча: Испания, Перу, Швейцария, Англия, Колумбия, Мексика, Уругвай, Хорватия.

Учинчи саватча: Дания, Исландия, Коста-Рика, Швеция, Тунис, Миср, Сенегал, Эрон.

Тўртинчи саватча: Сербия, Нигерия, Австралия, Япония, Марокаш, Панама, Жанубий Корея, Саудия Арабистони.

Ҳар бир гуруҳдан бир қитъадан фақат биттадан жамоа жой олади. Фақат Европа қитъаси бундан ташқари ҳисобланади.

Битта гуруҳда Европадан кўпи билан 2 та жамоа бир-бирига тўқнаш келиши мумкин.

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Қуръа ташлаш маросими жараёнини Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, айни пайтда футбол эксперти ҳисобланмиш Гари Линекер ва бошловчи Мария Команднаялар биргаликда олиб боришади. Таниқли актёр Иван Ургант маросимда бошловчи вазифасини бажаради.

ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россиянинг 11 шаҳри: Москва, Санкт-Петербург, Казань, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Донудаги 12 та стадионда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросимини “Спорт” телеканали тўғридан-тўғри намойиш этишни режалаштирган.

Шунингдек, маросимда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳам иштирок этиши ҳақида кеча хабар бериб ўтган эдик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018. Бугун қуръа ташлаш маросими ўтказилади