Эртага “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон кубоги-2017 финал учрашуви бўлиб ўтади.
Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманнинг дастлабки қисмида “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов ва жамоа ҳимоячиси Рустам Ашурматов иштирок этишди.
- “Бунёдкор” жамоаси финал ўйинига жуда жиддий эътибор қаратган. Сабаби ушбу совринга сўнгги бор эга чиққанимизга ҳам бир неча йил бўлиб қолди. Қолаверса, ортда қолган мавсумда чемпионатда медалларсиз қолдик. Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этиш учун ҳам Кубок финалида ғалаба қозонмасак бўлмайди.
Таркибимизда ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг аксарияти ҳали совринларга эга чиқмаган. Бу эса улардаги иштиёқни оширади. Қолаверса, ҳар қандай футболчи ҳам фаолияти давомида турли совринларга эга бўлишни истайди.
Биз яқинда “Локомотив”га қарши чемпионат доирасида ҳам ўйин ўтказдик. Бу жамоа – жуда кучли. Таркибида маҳоратли футболчилар талайгина. Шу боисдан биз эртага тезкор ва ақлли ўйин кўрсатишимиз талаб этилади. Агар бехато ўйнасак, мақсадга етамиз, - дейди Миржалол Қосимов.
- Мен фаолиятимда иккинчи марта кубок финалида ўйнайман. Биринчи сафар мағлуб бўлгандик. Бу сафар фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Умид қиламанки, мухлисларимизни соврин билан хурсанд этамиз, - деди Рустам Ашурматов.
Манба: www.pfl.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда