11:55 / 04.12.2017
25 246

Роналду нега Ирина Шейкдан воз кечиб Жоржинани танлади? (Фото)

Роналду нега Ирина Шейкдан воз кечиб Жоржинани танлади? (Фото)
Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Криштиану Роналду узоқ йиллик маҳбубаси Ирина Шейк билан ажрашганидан кейин 22 ёшли испаниялик модель Жоржина Родригес билан жиддий муносабатларни бошлаб юборди.

Криштиану Роналду умрининг кўп қисмини жамоатчилик назарида ўтказади, шу билан бир қатор у шахсий муносабатларини атрофидагилардан сир сақлай олмайди.
Чунки футбол юлдузининг ҳар бир қадами минглаб қоракўзлар кузатувида бўлади.

Айниқса футболчининг фарзанди, оиласи ва ишқ оламига тегишли янгиликларини деярли ҳар куни кузатиб борамиз.
“Қироллик клуби” юлдузи 2015 йилнинг январь ойида россиялик модель Ирина Шейк билан муносабатларига якун ясади.

Якка қолган Роналду шундан сўнг бир қанчаси билан ишқий муносабатда бўлди. Баъзида аёллар Роналдунинг кўз қошига ошиқ бўлса, баъзан Роналду ўзи истаган жуфтини учрата олмади.

Аммо 2016 йил Роналдунинг ҳаётига Жоржина Родригес кириб келади.
Родригеснинг бир неча маросимларда Роналду билан биргаликда иштирок этиши, унинг ёнида ўтириши ҳеч кимда ортиқча шубҳа қолдирмади.


Ҳамманинг оғзида Роналду Жоржина Родригес билан янги муносабатларни бошлаб юборганлиги ҳақида гап сўзлар оммалашди.

Хусусан Родригеснинг “The Best” совринини топшириш маросимида залга Роналду билан кириб келиши барчасига ойдинлик киритиб берди

“Goal” нашри эса Роналдунинг маҳбубаси Жоржина Родригес ҳақида сиз билишни истаган маълумотларни тақдим этди.

Хўш, Жоржина Родригес ким ўзи?
Родригес асли Испаниянинг шимоли-шарқида жойлашган Жака шаҳарчасида таваллуд топган.
Мадриддан 450 км узоқликда, Францияга чегарадош шаҳарчанинг аҳолиси 13 минг кишидан иборат.

Жоржина Англияга оиласи билан кўчиб ўтишдан олдин ўзи туғилиб ўсган Жака шаҳридаги кичик ресторанларнинг бирида официант бўлиб ишлаган.
Сўнгги вақтларда Мадридда “Gucci” компанияси дўконларидан бирида сотувчилик билан шуғулланган.

Шунингдек, Родригесга раққосалик касби ҳам бегона эмас.
Лекин Родригес Роналдуни учратганидан бери унга бўлган эътибор туфайли моделерлик билан шуғуллана бошлайди.

Роналду Жоржинани қандай учратиб қолади?
Футбол юлдузи Роналду янги маъшуқасини илк марта Мадридда “Dolce & Gabbana”нинг VIP майдончасида учратиб қолган.
Папарацци уларни биргаликда жамоат жойида суратга туширишга муваффақ бўлади.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Париждаги Диснейлендда ясама соч ва кўзойнак тақиб олган Роналдуни ёнидаги Жоржина орқали дарҳол таниб қолишади.


Муносабатлар мана шундай тарзда ривожланишни бошлайди.

Родригес тобора Роналду иштирокидаги “Реал” ўйинларини бевосита стадиондан томоша қилишни бошлайди.
Вақт ўтиб, испаниялик модель Роналдунинг онаси, сингиллари ва ўғли билан ФИФА маросимларида қатнашишни бошлайди.

Жоржина кичик Криштиану ва Роналдунинг онаси Долорес хоним билан ҳам бирга бир неча марта жамоатчиликка кўриниш берди.

Жоржина ҳаётини Роналду билан давом эттирадими?
Ким билсин? Футболчи ва Родригес ўртасидаги муносабатлар мана Роналду Ирина Шейк билан икки йил аввал ажрашганидан бери давом этиб келмоқда.
Жоржина яқинда Роналдуга ўзининг биринчи, умуман эса тўртинчи фарзандни туҳфа қилди.

Маълумки, кичик Роналду 2010 йилда АҚШда туғилганидан бери унинг биологик онасининг кимлиги қатъий сир сақланиб келинади.
Бундан ташқари, яқинда туғилган эгизаклар онасининг шахси ҳам оммага маълум қилинмаган.

Шуниси аниқки, Жоржина ҳозирда Роналдунинг барча фарзандлари билан боғланиб қолган.

Уларнинг муносабатларини мантиқий давоми эса қонуний никоҳдан ўтишдир. Роналду яқинда 2018 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг Жоржина Родригесга расман уйланишини айтиб ўтганди.

Кўрамиз, Роналду берган ваъдасига қанчалик вафо қилади.

Жоржина Роналду ўйинларини доимий равишда стадионда кузатиб борадими?
Жоржина бир неча марта “Реал” ўйинларида кўриниш берган. Одатда у кичик Криштианунинг ёнида гаплашиб ўтирган ҳолда камералар нигоҳида пайдо бўлади.

Родригес шунингдек, Чемпионлар Лигаси финалида “Ювентус” устидан қозонилган ғалаба билан Роналдуни қутлаш учун майдонда кўриниш берганди.

Умуман олганда, Роналду ва Жоржина жуфтлиги ҳозирда бахтли лаҳзаларни биргаликда тарихга муҳрлашмоқда.

Родригеснинг Instagram’даги саҳифасига назар ташлаганимизда шунга амин бўлдикки, Жоржина ҳозирда янги туғилган чақалоқларни тарбия қилиш билан банд.

Шунингдек, ўзи бундан бир неча кун аввал (13 ноябрь) Роналдуга туҳфа этган Аллана Мартина билан бирга тушган суратларини саҳифасига жойлаб боришни канда қилмаяпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду нега Ирина Шейкдан воз кечиб Жоржинани танлади? (Фото)