Бугун, 5 декабрь куни Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 6-тур учрашувларига старт берилади.
Жумладан, бугун “А”, “В”, “C” ва “D” гуруҳларидаги жамоалар ўзаро тўқнаш келишади.
Демак, “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида Россиянинг ЦСКА клубини қабул қилса, “А” гуруҳидаги яна бир қизиқарли учрашув Португалияда “Бенфика” ва “Базель” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Турнинг марказий ўйини Германияда “Бавария” ва “ПСЖ” клублари ўртасида ўтказилади.
Агар бугун меҳмонлар таркибида Неймар гол урадиган бўлса янги рекорд ўрнатади.
Аниқроғи, Неймар ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги ҳар бир ўйинда кетма-кет гол урган илк футболчига айланиб олади.
“В” гуруҳида Шотландиянинг “Селтик” клуби кейинги босқичга чиқиш умидини буткул узган “Андерлехт” билан баҳс олиб боради.
Турнинг яна бир рақобатларга бой ўйини Лондондаги “Стемфорд Бриж” стадионида ўтказилади.
Унда Мадриднинг “Атлетико” клуби мезбон жамоа “Челси”га қарши майдонга тушади.
“С” гуруҳида биринчи ўринни олиб, муддатидан олдин кейинги босқичга чиқиш йўлланмасини қўлга киритишга улгурган “Челси” бугунги баҳсда гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлашни истайди.
“Атлетико” жамоаси ҳам сафарда қийин ўтказишга қарамай, кейинги босқичга чиқиш истагида фақат ғалаба учун курашади.
Симеоне шогирдлари 6 очко билан учинчи ўринни эгаллаб туришибди.
Италиянинг “Рома” клуби ҳисобида 8 очко бор, агар римликлар бугун ўз майдонларида “Қорабоғ”ни мағлуб эта олишса, гуруҳда иккинчи бўлиб плей-офф босқичига йўлланма олишади.
“Атлетико” ғалаба қозонган тақдирда ҳам учинчи ўрин билан Европа Лигасига равона бўлади.
“D” гуруҳида Каталониянинг “Барселона” клуби Португалиядан ташриф буюрган “Спортинг”га қарши ўз майдонида куч синашса, “Ювентус” сафарда Грециянинг “Олимпиакос” клубига қарши беллашади.
Маълумот учун, мазкур учрашувлар якуний натижасига кўра, ЕЧЛ плей-офф босқичига йўл олган 8 жамоа номига тўлиқ аниқлик киритилади.
Барча ўйинлар 6 декабрь кунига ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.
ЕЧЛ, 6-тур.
00:45 “Манчестер Юнайтед” - ЦСКА
00:45 “Бенфика” – “Базель”
00:45 “Бавария” – “ПСЖ”
00:45 “Селтик” – “Андерлехт”
00:45 “Челси – “Атлетико”
00:45 “Рома” – “Қорабоғ”
00:45 “Барселона” - “Спортинг”
00:45 “Олимпиакос” – “Ювентус” “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди