6 631
Миллиардер Алишер Усмонов Россия байроғи ва мадҳияси ҳақи Халқаро олимпия қўмитасига очиқ хат ёзди
Миллиардер Алишер Усмонов Халқаро олимпия қўмитасининг 5 декабрь кунги қарори юзасидан ташкилотга очиқ хат ёзди. Хат матни «Комсомольская правда» нашрида эълон қилинди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
ХОҚ президенти Томас Бах номига ёзилган хатда Алишер Усмонов Россия мадҳияси ва байроғига бўлган чекловни олиб ташлашни сўраган. Россия делегациясини Пхенчхан—2018 Олимпиадасидан, Россия олимпия қўмитасини эса ХОҚ аъзолигидан вақтинча четлатган ташкилот, допинг масаласида айбдорлиги йўқ бўлган россиялик спортчиларнинг қишки Олимпиадада иштирок этиш шартларини баён қилганди. Унга кўра, россиялик спортчилар олимпия ҳалқалари туширилган нейтрал байроқ остида мусобақага чиқиши мумкин бўлиб, эҳтимолий ғолибликдан кейин Россия мадҳияси қўйилмаслиги таъкидланганди.
Усмоновнинг иддаосига кўра, бу қадар камситилиш олимпия ҳаракати ғояларига мутлақо зиддир. Допинг масаласида айбдор деб топилган спортчилар касрига, бу мавзуда мутлақо тоза бўлган спортчилар қолиб кетмаслиги керак. Шундоқ ҳам ХОҚ россиялик тоза спортчиларнинг Олимпиадада иштирок этиши масаласини керагидан кўп қийинлаштирган бўлиб, улар қолган мамлакат спортчилари билан тенг имкониятда эмасликларини баён қилган.
Жумладан, қолган мамлакат спортчилари Олимпиадага бемалол ташриф буюриши мумкин. Россиялик тоза спортчилар эса аввал ХОҚ махсус комиссиясининг қарорини ойлаб кутишлари керак. Ундан кейин россиялик спортчилар ўзларини қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган Миллий олимпия қўмитаси кўмагидан четда қолади. Булар етмаганидек, улар ўз байроқларини осмонда кўриш ва ўз мадҳиялари остида майдонга чиқиш бахтидан ҳам мосуво қилинмоқда.
Айбсизлар тиз чўктирилиши керак эмас. Бу ҳақиқат нормаларига зид бориш ҳамда инсон манфаатларини оёқости қилишдир. Ахир спортчи ўзининг бутун бир ҳаётини қандайдир онларда ҳилпираб турадиган байроғи ва бир онгина қўйиб эшиттириладиган мадҳияси учун фидо қилади. Бу онларнинг унинг ҳаёти Эверестидир.
Алишер Усмонов, россиялик миллиардер
Алишер Усмонов, россиялик миллиардер
Россиялик миллиардер айбдор деб топилган спортчиларнинг жазоланишига қарши эмас. У шунчаки беайблар бунинг касрига қолиб кетмаслигини истайди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ХОҚ қарори ва Олимпиада—2018 га нисбатан бойкот эълон қилмаслигини, унда иштирок этишни истаган россиялик спортчилар учун эшиклар очиқ экани ҳақида айтганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди