Осиё футбол конфедерацияси қитъа клубларининг энг нуфузли мусобақаси бўлмиш Осиё Чемпионлар Лигаси ва ундан кейинги ўринда турувчи ОФК Кубоги мусобақасининг мукофот пулларини оширди. Бу ҳақда ташкилот «расмий сайти»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Бунгача ОЧЛда ғолиб чиққан жамоалар 3 миллион АҚШ доллари олиб келаётган бўлса, эндиликда ғолиб 4 миллионга эга чиқади. Финалда тўп сурган жамоа эса 2 миллионлик бўлади. Қайд этиш керак, Ўзбекистон клублари шу вақтга қадар финалга етиб бора олмаган. Ҳозиргача «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клубларига 2 мартадан ярим финалда тўп суриш бахти насиб қилган.
Ташкилот сўзларига кўра, мукофот пуллари борасида ОЧЛ фақатгина Европа Чемпионлар Лигасидан ортда. Қолган қитъа клублари ўртасидаги турнирлар бу борада Осиё қитъаси билан рақобатлаша олмайди.
Келаси мавсум ОЧЛда «Локомотив», «Насаф» ва «Пахтакор» каби Ўзбекистон клублари иштирок этади. Агар улар гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтса, 100 минг долларга эга чиқади. Авваллари бу кўрсаткич 80 мингни ташкил этарди.
Чорак финалга етиб борилгани учун 150 минг доллар ваъда қилинган, ярим финал иштирокчилари эса 250 минг АҚШ долларини ўзиники қилиб олади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди