Жаҳонга машҳур Transfermarkt.de портали ўзбек жамоалари футболчиларининг янгиланган трансфер нархларини маълум қилди.
Унга кўра, айни дамда Ўзбекистонннинг энг қиммат жамоаси номини – “Пахтакор” қўлга киритди.
Портал ушбу жамоани 11,90 миллион еврога баҳолади.
Шунингдек, ушбу сайтда Егор Кримецнинг “Бейжинг Гуан”дан “Пахтакор”га қайтгани ҳақида маълумот ҳам берилган.
Жамоанинг энг қиммат футболчилари деб Марко Симич ва Игорь Сергеевлар келтирилган – 1 миллион 800 минг евро.
Уларнинг энг яқин таъқибчиси – Гиди Каньюк эса 700 минг еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, исроиллик футболчини “Пахтакор” 600 минг еврога трансфер қилганди.
2-ўринда эса “Локомотив” қайд этилган. “Темирйўлчилар” 11,48 миллион еврога нархланди.
Қуйидаги жадвал орқали батафсилроқ маълумот олишингиз мумкин:
Демак, ўзбек клубларининг умумий нархи 79,60 миллион еврога тенг бўлди.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда “Локомотив” жамоаси Ўзбекистон чемпионати ва кубогида ғалабага эришиб, кетма-кет иккинчи марта “Олтин дубль”ни қайд этгани ҳақида хабар бергандик.
“Насаф” жамоаси 2-ўринни қўлга киритган бўлса, “Пахтакор” бронза медалларга эришди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди