11:00 / 16.12.2017
3 578

ФИФА яна бир мансабдорни порахўрликда айблаб футболдан четлатди

ФИФА яна бир мансабдорни порахўрликда айблаб футболдан четлатди
ФИФАнинг этика қўмитаси Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) президенти Марко Поло дел Нерони 90 кун муддатга исталган турдаги, хоҳ у халқаро бўлсин, хоҳ миллий, футболга алоқадор барча фаолиятдан четлатди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар тарқатди.

Манбанинг хабар беришича, дель Неро коррупцияга аралашишда гумон қилинган ва ҳозирда унинг устидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. ФИФА шу сабабдан ҳам уни футболдаги фаолиятидан четлатган. Хабар қилинишича, 15 декабрдан кучга кирадиган жазо вазиятга қараб 45 кун ҳам давом этиши мумкин.

Дел Неро 2015 йилнинг 27 майида ФИФАнинг кўплаб юқори мансабдор шахслари каби пора олганликда гумон остига олинган. Шунингдек, Дел Неро 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ вақтида хизмат кўрсатиш билан боғлиқ коррупцион можарога ҳам аралашган бўлиши мумкин.

2017 йилнинг майидан бошлаб мансабдорга Бразилияни тарк этиш тақиқлаб қўйилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ФИФА яна бир мансабдорни порахўрликда айблаб футболдан четлатди