Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусобақа финалида Япония U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушиб, пеналтилар сериясига кўра ғолибликни қўлга киритгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Терма жамоамиз сардори Забиҳилло Ўринбоев финал учрашувида ажойиб ўйин намойиш қилиб, ғалабамизга катта ҳисса қўшди. У дастлаб 43-дақиқада ҳисобни очди. Япония ҳисобни тенглаштиргандан кейин, яна Ўринбоев катта саҳнага чиқиб, 73-дақиқада боши билан чиройли зарба йўллаган ҳолда Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Ўйиндан кейин пенальтилар сериясида ҳам ишончли тарзда пенальтини ижро этиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Забиҳилло Ўринбоев учрашувдан сўнг финалнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди ва махсус совринни қабул қилиб олди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди