date
views 4 172

“Галатасарой” бош мураббийи истеъфога чиқарилди

“Галатасарой” бош мураббийи истеъфога чиқарилди
“Галатасарой” клуби директорлар кенгаши бугунги йиғилишдан сўнг жамоа бош мураббийи Игор Тудорни истеъфога чиқариш ҳақида қарор қабул қилди.

Тудор “Галатасарой”ни шу йилнинг февраль ойида қабул қилиб олганди. Жорий мавсумда жамоа Туркия чемпионатида 16та ўйиндан 32 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллаб турибди.

Пешқадам “Истанбул Башакшехир” клуби 33 очкога эга. “Галатасарой” 17 декабрь куни сафарда “Йени Малатьяспор” жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Галатасарой” бош мураббийи истеъфога чиқарилди