Бугун, 20 декабрь куни ОФК Осиё чемпионлар лигаси ҳамда ОФК Кубогида иштирок этиш учун лицензиядан ўтган клублар рўйхатини эълон қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистондан 17 та клуб лицензиялаш бўйича ҳужжатларни ОФКга тақдим этганди, 13та жамоа бундан муваффақиятли ўтди. Шунингдек, тўртта клуб ўта олмади. Бу ҳақда “Championat.asia” нашри хабар бермоқда.
ОФК лицензиясидан ўтган клублар: “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Қўқон-1912”, “Машъал”, “Олмалиқ”, “Металлург”, “Динамо”, “Нефтчи”, “Навбаҳор” ва “Цементчи”.
“Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Обод” ва “Шўртан” жамоалари эса ОФК лицензиясидан ўта олишмаган.
Кўриниб турибдики, ОФК лицензиясидан жорий йил Олий лигада ўйнаган тўртта клуб ўта олмаган.
Биринчи лигада муваффақиятли иштирок этиб, лига чемпиони сифатида Супер Лигага йўл олган “Цементчи” лицензия шартларини тўғри бажарган.
Шунингдек, Тошкентнинг “Обод” клуби Олий лигадан четлатилгани сабаб, лицензия шартларини бажара олмаслиги тайин эди.
Аммо, нима сабабдан “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Шўртан” каби клубларнинг ўта олмагани ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎФФ ва ЎзПФЛ ташкилотлари келаси йилдан Олий лига номи Супер лигага ўзгартирилиши ва унда расман 12 та жамоа иштирок этиши ҳақида қарор қабул қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди