Аввалроқ, Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш, ҳудудларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида вилоятлар тўртта ҳудудга бўлинган ҳолда, ҳар бир ҳудуд учун бир нафардан хорижлик мутахассис жалб қилиниши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Айнан мана шу мақсадда, сербиялик 56 ёшли мутахассис Завиша Милосавлевич айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Шунингдек, бугун, 20 декабрь куни болалар футболи бўйича яна бир мутахассис, “Реал Мадрид” академиясида фаолият юритувчи испаниялик Кико Зунига ҳам Тошкентга етиб келди.
Кико Зунига ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўзининг дастурини тақдим этди.
ЎФФ раҳбарияти томонидан бу дастур ўрганиб чиқилиб, маъқул деб топилса, Кико Зунига билан ҳам шартнома имзоланади.
Испаниялик мутахассис ҳудудлардаги болалар футболи мураббийлари билан учрашиш, у ердаги ҳолатни ўрганиш мақсадида, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларига ташриф буюриши режалаштирилган.
Сербиялик мутахассис Завиша Милосавлевич эса Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида иш бошлаши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди