19 декабрдан ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Қаршида "Насаф" клубига қарши дастлабки назорат учрашувини ўтказди.
Учрашувда Равшан Ҳайдаров шогирдлари йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Андрей Сидоров (6-дақиқа), Бобир Абдихолиқов (58-дақиқа) ва Достон Ҳамдамов (90+3) муаллифлик қилишди.
Мазкур назорат ўйинлари орқали Ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё чемпионатидан олдин янги тактик услулларни синовдан ўтказиб, таркибдаги барча футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яна бир бор кўздан кечириб олмоқда. Эртага "Насаф" жамоасига қарши иккинчи назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 термаси 2018 йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Қуръа натижасига кўра, вакилларимиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида Хитой, Қатар ва Уммон терма жамоалари билан куч синашади.
Манба: www.the-uff.com “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди