Гвардиола: “Барселона” “Реал”дан кучлироқ, аммо “Эл Классико”да ҳар нарса рўй бериши мумкин

  • 23 декабрь 2017, 05:27
  • 3 137
  • Спорт
  • Гвардиола: “Барселона” “Реал”дан кучлироқ, аммо “Эл Классико”да ҳар нарса рўй бериши мумкин
    “Барселона”нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган “Реал”- “Барса” учрашуви ҳақида ўз фикрини билдирди.

    “Очколар нисбатида оладиган бўлсак, жамоалар ўртасида фарқ жуда катта, чунки “Барселона” сўнгги пайтларда “Реал”га қараганда яхшироқ кўринмоқда. Аммо ўзаро ўйинда очколар ўртасидаги фарқ ҳеч нарсани англатмайди. “Классико”да ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Ҳар иккалажа жамоа топ клублар сирасига киради”, дея мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport нашри.

    “Реал” ва “Барселона” ўртасидага беллашув 23 декабрь куни ўтказилади. Айни пайтда “Барселона” Ла Лига турнир жадвалида 42 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда. “Қироллик клуби” эса 31 очко билан рақибларидан бир ўйин кам ўтказган ҳолда 4-поғонада бормоқда.

    Манба: championat.asia

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Гвардиола: “Барселона” “Реал”дан кучлироқ, аммо “Эл Классико”да ҳар нарса рўй бериши мумкин