Бу чора-тадбирлар Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш, терма жамоаларимиз учун муносиб номзодларни етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шу кунга қадар ЎФФ томонидан тасдиқланган режа асосида “Олмалиқ”, “Машъал”, “Навбаҳор”, “Қўқон-1912”, “Цементчи” клублари футболчилари нормативларни топширишди. Нормативлар 4та босқичдан иборат эканини аввал хабар қилгандик.
1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. “Yo-Yo” тест
Хўш, миллий чемпионатимизда иштирок этувчи клублар футболчиларининг нормативлар топшириш бўйича натижалари қандай?
Эътиборингизга рақамларни келтириб ўтамиз. 30 метрга югуриш ва узунликка сакраш бўйича ҳозирча 5та клубнинг ҳеч қайси футболчиси белгиланган нормативлардан ўта олмаганини таъкидлаш зарур.
7х50 метрга югуриш ва “Yo-Yo” тест бўйича натижалар қуйидагича:
Нормативлар топшира олмаган футболчиларга миллий чемпионат бошлангунга қадар муҳлат берилади. Улар клуб бош мураббийи белгилаб берган дастур орқали ўз устиларида ишлашлари керак.
Суперлига бошланишидан аввал клуб футболчиларидан яна бир бор нормативлар қабул қилинади. Синовлардан ўта олмаган футболчилар чемпионатда иштирок эта олмайдилар.
Клублар футболчиларидан нормативларни қабул қилаётган педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бу ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
“Миллий чемпионатимиз футболчиларидан нормативлар қабул қилиш Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг талаби бўлиб, бундай нормативлар эндиликда ҳар доим футболчилардан қабул қилинади ва уларнинг жисмоний ҳолати назорат қилиб борилади.
“Бундай нормативлар бутун дунёда топширилади. Масалан, “Yo yo тест” Европанинг кучли чемпионати футболчиларидан ҳам мавсум олдидан олинади ва уларнинг тезкорлиги, чидамлилиги синовдан ўтказиб турилади. Терма жамоамизнинг халқаро майдонлардаги муваффақиятсиз ўйинларининг асл сабабини ҳам айнан мана шундан қидириш керак.
Масалан, Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида қатнашган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ўйинларини таҳлил қиладиган бўлсак, учрашув охирларига келиб футболчиларнинг техник-тактик ҳаракатлар пасайгани, тўпни олиб қўйиш, шерикларига ошириш, узун паслар бериш, ҳаводаги тўп учун кураш ва ҳоказоларда браклар кўпайганини кўриш мумкин.
Бизнинг футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли бўлмаганликлари туфайли 90 дақиқа давомида фаол ҳаракат қила олишмади. Натижада, ЖЧ йўлланмаси қўлдан бой берилди. Агар миллий чемпионатимизда иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши бўлса, бу ҳолат терма жамоаларимиз ўйинларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади”, - дейди Шамиль Исеев.
Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ҳам нормативлар қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
“Бундай нормативлар бундан буёғига доимий равишда футболчилардан олинади. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳамиша назоратда бўлади. Тартиб-интизом ҳамиша биринчи ўринда бўлиши керак. Қаердаки, тартиб-интизом ўрнатилмас экан, ўша ерда натижалар ҳам салбийлашиб бораверади. Ўз устида ишламайдиган, тартиб-интизомга амал қилмайдиган футболчи ва мураббийлардан натижа кутиш ҳам мантиқан нотўғри. Бир сўз билан айтганда, тартиб-интизомга риоя қилмайдиганларга орамизда ўрин йўқ”, - дейди Умид Аҳмаджонов.
Манба: www.the-uff.com “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди