19:41 / 25.12.2017
5 668

Олий Лига-2017: Мавсум рамзий жамоасидан қайси футболчилар ўрин олди?

Олий Лига-2017: Мавсум рамзий жамоасидан қайси футболчилар ўрин олди?
«Эрудит Спорт» газетаси ўз анъанасига биноан, Олий Лига-2017 мавсум рамзий жамоасини тузди. «Йил жамоаси»дан қуйидаги футболчилар ўрин олди.

Йил давомида «Машъал» жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказиб, 3 марта пенальтини қайтара олган Жавоҳир Илёсов рамзий жамоа дарвозасидан ўрин олди.

Ҳимоядан эса барқарор ўйини билан «Насаф»ни соврин сари етаклаган Акмал Шораҳмедов, «Қўқон-1912» сафида голурар-ҳимоячига айланган Мурод Холмуҳаммедов, «Бухоро» сафида чап қанотда ажойиб ўйин намойиш этган Эргаш Исмоиловлар жой олишди.

Таянч яримҳимоясидан «Сўғдиёна» сардори Санжар Рашидов ўрин эгаллади. Унинг жамоаси қуйи лигага равона бўлган бўлсада, Рашидов 14 голи билан тўпурарлар сафига киргани эътиборга молик. Шунингдек, «Навбаҳор» сафида энг кўп гол ва ўйин билан ажойиб мавсумни ўтказган Азизбек Турғунбоев «йил жамоаси»га киришга муносиб эди. Қолаверса, «Бунёдкор» сафида энг кўп 14 гол урган Достонбек Ҳамдамов, «Насаф» сафида ажойиб мавсум ўтказган Баҳром Абдураҳимов, «Локомотив»ни чемпионликка бошлаган Сардор Мирзаевлар ҳам яримҳимоя чизиғидан ўрин олишди.

Ҳужум чизиғида эса ҳеч шубҳасиз, тўпуралар Марат Бикмаев («Локомотив») ва Драган Черан («Насаф») ўрин олишди. Бош мураббий сифатида эса «Темирйўлчилар» устози Мирко Йеличич танланди.

Захира таркибда ҳам 7 нафар футболчи ўрин олди, булар: Санжар Қувватов («Насаф»), Рустам Ашурматов («Бунёдкор»), Марко Симич («Пахтакор»), Фаррух Сайфиев («Насаф»), Отабек Шукуров («Бунёдкор»), Жалолиддин Машарипов («Локомотив»), Игорь Сергеев («Пахтакор»).

Олий Лига-2017. Мавсум рамзий жамоаси:


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Олий Лига-2017: Мавсум рамзий жамоасидан қайси футболчилар ўрин олди?