Озарбайжонда ёшлар ўртасида бокс бўйича «A.Agalarov Cup-2017» халқаро турнири бўлиб ўтди.
Боку шаҳрида ўтказилган нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини Сардор Камолмирзаев (-49 кг), Самандар Холмуродов(-52 кг), Абдумалик Халаков(-56 кг), Ҳалим Утегенов(-60 кг), Жаҳонгир Раҳмонов(-64 кг), Мангуберди Абдурасулов(- 69 кг), Наво Тамазов(-75 кг), Жамшидбек Худойберганов(-81 кг), Жавоҳир Тоғаймуродов(- 91 кг), Тимур Отабоев(+91) каби истеъдодли боксчиларимиз ҳимоя қилди.
Мусобақада Ҳалим Утегенов ва Жаҳонгир Раҳмонов ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, финалга қадар ўтган жангларда зафар қучган Сардор Камолмирзаев ва Жавоҳир Тоғаймуродов иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, боксчиларимиздан Наво Тамазов, Тимур Отабоев ҳамда Самандар Холмуродов терма жамоамизга бронза медални келтирди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада иккитадан олтин ва кумуш ҳамда уч бронза медални қўлга киритиб, умум жамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...