
“Наполи” ва “Уотфорд” клуби собиқ бош мураббийи Вальтер Маццарри фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, италиялик мутахассис “Севилья” клубини бошқариши мумкин. Чунки 56 ёшлик мураббийнинг хизматларига испанияликлар қизиқиш билдиришмоқда.
Хабарларга қараганда, “Севилья” клуби раҳбарияти аллақачон Вальтер Маццарри билан музокараларни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, андалусияликларга устозлик қилаётган Эдуардо Бериссо эса истеъфога чиқарилган.
Маълумот ўрнида, аввалроқ Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти Вальтер Маццаррини МТЖ бош мураббийлигига номзод сифатида қараб, музокаралар олиб борилаётган мутахассислар орасида мавжудлиги қайд этилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар