13:18 / 28.12.2017
4 697

Неймар 2018 йилги жаҳон чемпионати финалида хет-трик қайд этишни истамади

Неймар 2018 йилги жаҳон чемпионати финалида хет-трик қайд этишни истамади
“Барселона” ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Пике собиқ жамоадоши Неймарга жаҳон чемпионатида хет-трик қайд этиш таклифини берди. У Неймарга шундай савол билан мурожаат қилди: “Сен жаҳон чемпионати финалида хет-трик қайд этасан, бироқ пенальтилар сериясида Испания ғалаба қозонади, розимисан?”

Неймар бу саволга қуйидагича жавоб қайтарди: “Йўқ, йўқ, бизга ғалаба керак. Кел, бундай қиламиз, сен финалда учта гол урасан, аммо якунда биз ғалаба қозонамиз”.

Маълумот учун, Испания мундиал гуруҳ босқичида Португалия, Марокаш ва Эрон билан бир гуруҳдан жой олган. Бразилияга эса Швейцария, Коста-Рика ва Сербиялар рақиб бўлишган.

Манба: Std.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Неймар 2018 йилги жаҳон чемпионати финалида хет-трик қайд этишни истамади