«Насаф» яримҳимоячиси Баҳром Абдураҳимов «Пахтакор» клубига ўтди.
29 ёшли футболчи «шерлар» билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Баҳром Абдураҳимов 2017 йилги мавсумда, 30та ўйинда 10та гол муаллифи бўлган. У фаолияти давомида «Андижон» ва «Насаф» клубларида ўйнаган. Олий лига миқёсида жами 146та ўйинда 17та тўп киритган. Қарши клуби билан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиққан.
«Пахтакор» футбол клуби яна бир футболчини таркибга қўшиб олганини маълум қилди.
Яримҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев ва клуб ўртасида икки йиллик шартнома имзоланди.
28 ёшли футболчи Олий лигада «Локомотив», «Олмалиқ» ва «Насаф» жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, Туркия биринчи лигасининг «Санлиурфаспор» клубида тўп тепган. Чемпионатимизда жами 130 учрашувда 10та гол муаллифига айланган.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда