
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев "Жаҳон чемпионатида юқори натижага эришган спортчиларни тақдирлаш тўғрисида"ги фармойишини имзолади.
Фармойишда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган оғир атлетика спорт тури бўйича 2017 йил 28 ноябрь – 6 декабрь кунлари Анахайм шаҳрида (АҚШ) ўтказилган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган қуйидаги Ўзбекистон спортчилари:
Ёқубов Достон Жалолиддин ўғли 69 килограмм вазнда биринчи ўринни (олтин медаль) эгаллагани учун 12 000 АҚШ доллари;
Собиров Фарҳодбек Анвар ўғли 94 килограмм вазнда иккинчи ўринни (кумуш медаль) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;
Ефремов Иван Владимирович 105 килограмм вазнда иккинчи ўринни (кумуш медаль) эгаллагани учун 6 000 АҚШ доллари;
Эргашев Адҳамжон Абдуллажон ўғли 62 килограмм вазнда учинчи ўринни (бронза медаль) эгаллагани учун 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши белгиланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар