21:37 / 29.12.2017
6 018

Профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йилги футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди

Профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йилги футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди
Ундан ЎФФ ҳамда ПФЛ байроғи остида ўтадиган мусобақалар тузилиши, формати, қатнашувчи клубларга қўйиладиган талаблар ўрин олган бўлиб, диққатга сазовор жиҳати – 2018 йил учун регламент олдинги йиллардагидан буткул фарқ қилади.

2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламентидаги талаблар олдинги йиллардагидан анча ўзгарди ва такомиллаштирилди. Эндиликда Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этадиган клублар ўз тузилмасида олдинги йиллардаги каби фақат аёллар жамоасигагина эмас, балки футзал жамоасига ҳам эга бўлиши лозим.

Энг асосий ўзгартиришлардан бири бу, формат билан боғлиқдир. Ушбу мавсумда Суперлига жамоалари икки босқичда, дастлаб икки даврадан иборат уйда ва сафарда тизимида баҳс олиб боришади. Иккинчи босқичда эса, жамоалар ўз ўринларидан келиб чиқиб, 6та жамоадан яна иккита гуруҳда майдонга тушадилар.

Шунингдек, Суперлига клубларининг ёшлар жамоалари U-14, U-16, U-18 ёшгача футболчилар ўртасидаги мамлакат биринчилигида иштирок этишади. Илгари ушбу ёш тоифаларида Ўзбекистон биринчиликлари ўктазилган эмас. ПРО-лига ёшлар жамоалари эса U-14 ва U-16 тоифаларида ўзаро баҳс юритишади.

Регламентга киритилган яна бир муҳим ўзгаришлардан бири – Суперлигада ўйинлар вақтининг энди 18:00дан кейин бошланишидир. ПРО-лигада ҳамда Ўзбекистон кубоги ўйинлари эса 17:00дан кейин старт олиши кўзда тутилган.

Яна Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчи клублари энди 5 нафаргача хорижлик футболчиларни 4+1 форматида рўйхатдан ўтказиш имконига эга бўлишади. Сўнгги йилларда чемпионатимизда "легионер" дарвозабон ўйнаши мумкин эмас эди. Энди клублар хорижлик дарвозабонлар билан ҳам шартнома имзолашлари мумкин бўлади.

Қолаверса, клуб тизимида ишлайдиган ҳодимлар борасида ҳам аниқ лавозимлар бўйича қандай ишчилар фаолият олиб бориши регламентда кўрсатиб ўтилди.

Ушбу регламентни қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Манба: www.pfl.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йилги футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди