22:00 / 30.12.2017
4 653

Шота Арвеладзе: Энди ишқибозлар 12 жамоа иштирокида янада қизиқарли учрашувларга гувоҳ бўлишади

Шота Арвеладзе: Энди ишқибозлар 12 жамоа иштирокида янада қизиқарли учрашувларга гувоҳ бўлишади
Ўзбекистоннинг профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди.

2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламентидаги талаблар олдинги йиллардагидан анча ўзгарди ва такомиллаштирилди. Ушбу ўзгаришлар ҳақида “Пахтакор” клуби бош мураббийи – Шота Арвеладзе ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

- Чемпионатни янги форматда ўтказиш менга маъқул тушди. Энди ишқибозлар 12 жамоа иштирокида янада қизиқарлироқ учрашувларга гувоҳ бўлишлари мумкин. Шунингдек, иккинчи босқичдаги ҳар бир беллашув деярли финалга тенг бўлади. Совринли ўринлар учун ҳам, лигада қолиш учун ҳам кескин рақобат юзага келади.

Учрашувларнинг соат 18:00 ва ундан кейин бошланишини қўллаб-қувватлайман. Ўтган мавсум жуда иссиқ ҳавода 17:00да бошланган ўйинларни кузатдим. Бундай ҳолатда футболчилар мухлисларга чиройли футбол тақдим эта олишмайди. Ишқибозларнинг ўзи ҳам қулайликни ҳис қилишмайди. Майдонлар масаласига алоҳида эътибор берилганини эътироф этиб ўтардим. Яхши майдонда футбол янада чиройлироқ кўриниш олади.

Тартиб-интизом ва клубларнинг шаклланишига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Бу ўзбек футболи учун катта фойда келтиради деб ўйлайман, - деди мураббий.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: Энди ишқибозлар 12 жамоа иштирокида янада қизиқарли учрашувларга гувоҳ бўлишади