13:53 / 31.12.2017
5 005

ЎФФ Равшан Ҳайдаров олдига чемпионлик вазифасини қўйди. Осиё Чемпионати 10 кундан сўнг старт олади

ЎФФ Равшан Ҳайдаров олдига чемпионлик вазифасини қўйди. Осиё Чемпионати 10 кундан сўнг старт олади
Яна 10 кундан сўнг 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати старт олади. Хитой мезбонлик қиладиган мусобақада Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон термаси иштирок этади.

Ўзбекистонлик футболчилар «А» гуруҳида Хитой, Қатар ва Уммонга қарши кураш олиб боради. 9 январь куни Қатарга, 12 январь куни Хитойга ва 15 январь куни Уммонга қарши учрашувлар ўтказилади.

Кеча — 30 декабрь куни Равшан Ҳайдаров билан сафар олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Режага кўра, жамоа 5 январь куни Хитойга жўнаб кетди.

Мусобақада чемпион бўлиб қайтишни режалаштирганмиз. ЎФФ раҳбарияти олдимизга шундай талаб қўйди. Бу йўлда тайёргарлик кўришимиз учун барча имкониятлар яратиб берилди.

Равшан Ҳайдаров, Ўзбекистон U23 термаси бош мураббийи


Хитойдаги турнир Олимпиада ўйинларига йўлланма бермайди. Шундан келиб чиқиб, унга жиддий муносабатда бўлиш шартмиди, деган савол Равшан Ҳайдаровга ёқмади. У Осиё Чемпионатини муҳим мусобақа деб ҳисоблади.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон термаси финалга қадар етиб борса, ҳал қилувчи ўйин 27 январь куни бўлиб ўтади. 30 январь куни эса «Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасининг плей-офф ўйинида иштирок этади. 2017 йил ҳисобидан «Пахтакор» Қарши клубининг 6 футболчиси билан шартнома тузди. Равшан Ҳайдаров эса «Насаф»нинг яна 5 футболчисини термага жалб қилди. Демак, «Насаф»да тайёргарлик учун имконият деярли бўлмайди.

Энг биринчи ўринда терма жамоа манфаати туради. Мен Рўзиқул Бердиевга миннатдорчилик билдираман. У нафақат футболчиларини оғринмай берди, балки Қаршида кўнгилдагидек йиғин ўтказиб олишимиз учун ҳам барча шароитни яратиб берди. Футболчилари формада бўлмаса-да, бизга қарши икки ўйин ташкил қилиб берди.

Равшан Ҳайдаров, Ўзбекистон U23 термаси бош мураббийи


Равшан Ҳайдаров унинг ўрнида бўлганида ҳам ўз клуби манфаатидан, терма жамоа манфаатини устунроқ кўриши ҳақида айтиб ўтди. У икки йил муқаддам Самвел Бабаян бошқарган худди шундай жамоада ишлаган бўлиб, якунда терма жамоа шармандали натижа қайд этган ва гуруҳдан чиқа олмаганди. Бунинг сабабини Ҳайдаров жамоанинг тарқоқ бўлгани билан изоҳлади. Ҳозирги жамоаси эса ундай эмаслиги борасида ҳаммани ишонтирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФФ Равшан Ҳайдаров олдига чемпионлик вазифасини қўйди. Осиё Чемпионати 10 кундан сўнг старт олади