17:03 / 31.12.2017
7 022

Хабиб Нурмагомедов бразилиялик рақибига имкон қолдирмади

Хабиб Нурмагомедов бразилиялик рақибига имкон қолдирмади
Россиялик аралаш курашлар жангчиси (UFC) Хабиб Нурмагомедов 30 декабрь оқшомида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile Arena ўйингоҳида UFC 219 шоуси доирасида бразилиялик Эдсон Барбозага қарши жанг қилди. Россиялик спортчи ўз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ўз фаолиятидаги 25-ғалабасига эришди (25 жангда).

Хабиб учун бу UFC’да 12 ой ичидаги биринчи жанг бўлади. Сўнгги бор у ўтган йилнинг ноябрида Майкл Жонсон билан учрашиб, уни мағлуб этганди.

Россия вакили биринчи раундданоқ катта устунлик қила бошлади ва рақибини зарбалар остида қолдирди. Иккинчи раундда ҳам унинг устунлиги давом этди ва рақиб қонга бўялди. Учинчи раундда россиялик жангчи ғалабани таъминлади - ҳакамлар бир овоздан унинг ғалабасини эълон қилишди.

Хабиб жанг давомида 154та аниқ зарба берди, Барбозанинг бу борадаги кўрсаткичи 25 зарбага тенг. 35 ёшли Барбоза фаолиятидаги 24 жангдаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хабиб Нурмагомедов бразилиялик рақибига имкон қолдирмади