«Барселона»нинг техник ҳомийси ҳисобланмиш Nike фирмаси расмий интернет-магазинида «Ливерпуль» ҳавбеки Филиппе Коутиньо фамилияси ёзилган каталонияликлар жамоаси футболкалари варианти қўшилди.
«Филиппе Коутиньо «Камп Ноу»да ўзини кўрсатишга тайёр. «Барселона»нинг ушбу сеҳргар фамилияси остидаги футболкаларини сотиб олинг», – дейилганди компания сайти хабарида.
Кейинроқ ушбу маҳсулот олиб ташланган, аммо интернет фойдаланувчилари скриншотлар олишга улгуришган. Ҳозирча бу сайтни бузиб кирган ҳакерлар ҳазилими ёки «Барселона»нинг техник ҳамкори футболчи трансфери ҳақида барвақт хабар бериб юбордими, буниси номаълум.
Бундан ташқари, URL-манзилда ушбу футболка сотуви 2018 йилнинг 1 январида бошланиши кўринади. Кўп эҳтимол билан шу куни «Барселона» янги футболчиси трансферини амалга оширади.
Каталонияликлар жамоаси ушбу футболчини қўлга киритиш ҳаракатларини ёздаёқ бошлаганди. Ушбу футболчи трансфери учун 150 миллион евро тўланиши ва у билан 5 йиллик шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Бундан аввалроқ Коутиньо Барселонадан ўзига уй қидираётгани ҳақида хабарлар берилганди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда