5 153
Суперлиганинг ҳар бир ўйинида концерт қўйиш, акция ўтказиш ва совғалар тарқатиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси янги мавсумда Ўзбекистон Чемпионати баҳсларида мухлислар билан ишлаш, мухлисларни стадионларга қайтариш, клублар мухлислари маданияти ҳамда имижини ошириш учун бир қатор янги лойиҳалар ишлаб чиқди. Бу ҳақда ЎзФПЛ расмий сайти хабар бермоқда.
Айни дамда, Суперлига ҳамда Про-Лига учрашувларига мухлислар ташрифи камайиб бормоқда. Бунинг сабаби сифатида, стадионларда мухлислар учун қулайликлар ҳамда шароитлар йўқлигини кўрсатиш мумкин. Клублар ҳамда стадионлар раҳбарияти бу борада янги мавсумдан бошлаб янги талаблар асосида фаолият олиб бориши эълон қилинди.
Таъкидлаш лозим, бу каби муаммо нафақат клуб ёки стадион, балки ЎзПФЛ учун ҳам салбий омил ҳисобланади. Шу боисдан ҳам, ЎзПФЛ раҳбарияти мухлисларни яна стадионларга қайтариш, уларнинг маданияти ошириш, клублар қошидаги мухлислар клублари фаолиятини янада яхшилаш ҳамда уларга қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор мутахассисларни ишга жалб этди. Айни дамда мутахассислар бу каби салбий муаммоларни бартараф этиш учун бир нечта лойиҳа ва тадбирларни ишлаб чиқишди. Ушбу лойиҳалар режага кўра янги мавсумда босқичма-босқич тарзда амалга оширилиши кўзда тутилган.
Дастлабки босқич:
Учрашувлардан олдин анонслар тайёрлаш ва уни кенг равишда ёритиш. Бу орқали, биринчи навбатда, мухлисларнинг учрашув ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин. Шунингдек, клуб расмий сайти ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали мухлислар ўртасида турли промо-акциялар, викториналар ва лотореялар ташкил этиш ва ғолибларга учрашувга чипталар тақдим этишни ташкил қилиш.
Мухлислар учун қулайликлар
Клуб ҳамда стадион раҳбарияти мухлисларнинг стадионларга ташрифи учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши режалаштирилган.
1. Мухлислар учун алоҳида йўлаклар ташкил қилиш ва уларга йўл кўрсатувчи махсус белги ҳамда ишоралардан фойдаланиш.
2. Клуб мухлислар клуби учун алоҳида сектор ташкил этиш.
3. Учрашув давомида мухлислар учун стадион худудида барча турдаги егулик ҳамда ичимликлар савдосини ташкил этиш
4. Учрашувлардан олдин мухлисларга клуб атрибутикаларини, маълум миқдордаги футбол тўплари, шарфлар тарқатиш
5. Оилавий секторлар ташкил этиш.
Учрашувлардан олдинги ташкилий ишлар
1. Клуб раҳбарияти ҳар бир учрашув олдидан мухлислар учун турли маданий тадбирларни ташкил этиши. Концерт дастурлари, акциялар, совғалар тарқатиш.
2. Стадион худудида ўйин бошланишидан аввал қизиқарли тадбирлар уюштириш ва унда келганлар иштирокини футбол учрашувига харид қилинган чиптаси асосида бепул амалга ошириш орқали муҳлислар сонини янада кўпайтириш.
Ушбу лойиҳалар ҳамда дастурлар ЎзПФЛ расмий сайтида эълон қилиб борилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда