09:16 / 06.01.2018
5 446

"Бунёдкор"нинг умидли футболчиси бошқа футбол ўйнолмайдиган бўлди

"Бунёдкор"нинг умидли футболчиси бошқа футбол ўйнолмайдиган бўлди
Аввалроқ Ўзбекистон футбол федерацияси президенти ёшини сунъий равишда кичрайтирган бир қатор футболчиларни умрбод футболдан четлатгани ҳақида хабар берган эдик.

Эътиборлиси, ушбу футболчилар қаторида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳимоячиси Дилшодбек Аҳмадалиев ҳам бор.

Ушбу футболчи U-16 Осиё чемпионатида Зокир Аҳмадалиев номи остида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида мусобақада иштирок этган. У ўшанда ўз туғилган йилини 1996 йил сифатида кўрсатган. Аслида эса ушбу футболчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси бўйича исми Дилшод Аҳмадалиев бўлиб, 1994 йил 2 ноябрь куни таваллуд топган.

Маълумот учун, Дилшод Аҳмадалиев ўтган мавсум Олий лигада жами 7та баҳсда (578 дақиқа) иштирок этиб, ўз ҳисобига 1т гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. У шунингдек Ўзбекистон кубоги (1та) ва Осиё Чемпионлар Лигасида (2та) ҳам “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор"нинг умидли футболчиси бошқа футбол ўйнолмайдиган бўлди