Бугун ёшлар ўртасидаги U-23 Осиё чемпионати финал босқичи 2-турига старт берилади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси “A” гуруҳи иккинчи турида мусобақа мезбони – Хитой ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Илк турдаги ғалабадан кейин Хитой айни дамда биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк турдаги мағлубиятдан сўнг Уммон термаси билан учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари илк турдаги мағлубиятдан хулоса қилишганини ва Хитойга қарши бошқа режа ва мақсадлар билан тўп суришини айтишди. Ушбу учрашувда илк турда жароҳат олган Акром Комиловнинг майдонга тушиши ҳамон сўроқ остида. Бошқа футболчилар учрашувга ҳозирлик кўришмоқда.
Мусобақа мезбонлари – Хитой ёшлар терма жамоаси илк турда Уммон термасини мағлуб этиб, илиқ таассурот қолдира олди. Айни дамда, Хитой ёшларига миллий терма жамоада Марчелло Липпига ёрдамчи ҳисобланадиган италиялик яна бир мутахассис Массимилиано Баддалони мураббийлик қилмоқда. Ушбу мураббий Хитой ёшлари ўйин услубига етарлича ўзгартириш кирита олган дейиш мумкин.
Ушбу учрашув Спорт телеканалида соат 13:00дан бошлаб тўғридан-тўғри намойиш этилади.
U-23 Осиё чемпионати
“A” гуруҳи, 2-тур
13:00 Ўзбекистон – Хитой “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда