17:29 / 12.01.2018
5 665

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойни енгди (Видео)

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойни енгди (Видео)
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказди.
Равшан Ҳайдаров жамоаси мезбон Хитой билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувни фаол бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси 14-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Рақиб жарима майдони ичидаги бир нечта хавфли уринишлардан сўнг, ҳимоячимиз Хожиакбар Алижонов юмшоқ зарба билан дарвзани аниқ нишонга олди ва жамоамизнинг илк голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда ҳамюрларимиз қарши ҳужум тактикасида тўп суришди ва ҳимояда рақибга ҳеч қандай имкон қолдирмадилар. Учрашувнинг сўнгги сонияларида хитойликларда жуда қулай вазият юзага келди, бироқ рақиб футболчисининг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

Шу тариқа, дастлабки ўйинда Қатардан 0:1 ҳисобида енгилган Ўзбекистон олимпия термаси бугун Хитойни енгиб, 3 очкога эга бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 15 январь куни 3-тур доирасида Уммонга қарши баҳс олиб боради.

U-23 Осиё чемпионати
“А” гуруҳи, 2-тур

Ўзбекистон - Хитой 1:0 (1:0, 0:0)
Гол:
1:0 - 14 Алижонов.

Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Аббосхон Отахонов, Рустам Ашурматов, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Одилбек Ҳамробеков, Достонбек Турсунов, Дониёр Нарзуллаев (Бобир Абдуҳолиқов 90+2), Достон Ҳамдамов (Ойбек Рустамов, 73), Жавоҳир Сиддиқов (Жасурбек Яхшибоев, 66), Забиҳилло Ўринбоев.

Хитой
: Жоу Ючен, Ли Циаоминг, Гао Жунйи, Яо Жуншенг (Танг Ши, 46), Веи Шиҳао, Ҳе Чао, Ли Ҳаилонг, Ли Шуаи, Янг Ли-Ю, Лиу Йиминг (Хуанг Женгю, 71), Ба Дун (Жан Юнинг, 77).

Огоҳлантиришлар: Ашурматов (54), Отахонов (68), Женгю (86)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойни енгди (Видео)