Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Хитойга қарши (1:0) Осиё чемпионати “А” гуруҳи 2-тур учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ғалаба осон қўлга киритилмаганини айтди.
“Бугунги учрашувда қўлга киритилган 3 очко учун футболчиларга раҳмат. Ўйин осон кечгани йўқ, аммо, ҳимояда яхши ўйин намойиш қила олдик ва рақибга гол уриш учун имкон бермадик дейиш мумкин.
Рақиб бугун юқори савиядаги жамоа эканини исботлади. Улар иккинчи бўлимда кўпроқ ўйинни назорат қила олишди ва кўп ҳужумлар уюштира олишди. Биз ҳимоядаги бехато ўйин билан уларнинг ҳужумларини тўхтата олдик”, – дейди Ҳайдаров.
“Биринчи таймда гол урдик ва бу ўйиннинг боришига ижобий таъсир ўтказди. Иккинчи таймда эса, рақибни қарши ҳужумда ушлашга ҳаракат қилдик. Режа бўйича ўйин намойиш этдик, аммо вазиятлар ярата олган бўлсак ҳам, улардан фойдалана олмадик. Рақиб бугун яхши ўйин намойиш этди ва уларга бунинг учун раҳмат. Энди бугунги учрашувни таҳлил қилиб, Уммонга қарши янада жиддий тайёргарлик кўрамиз”, – дея қўшимча қилди Ўзбекистон олимпия термаси устози
Манба: www.the-uff.com “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда