Сербия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Славолюб Муслин Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш учун энг асосий номзод бўлиб турибди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар Tribuna.Uz‘га маълум қилган.
Маълумотларга кўра, Сербия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга рози бўлган. Ҳозирча унинг шартнома муддати ва шартлари борасида аниқ маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ўз терма жамоаси билан 2018 йилги мундиал йўлланмасини қўлга киритган, аммо терма жамоада фаолиятини тўхтатган мураббий бош мураббийликка тайинланиши мумкинлигини билдирганди. Шунингдек декабрда эълон қилинган номзодлар орасида ҳам айнан Муслин номи тилга олинган.
Маълумот учун, Славолюб Муслин бошчилигидаги Сербия терма жамоаси Европа минтақаси саралаш босқичи ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаб ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритганди. Аммо ўтган йилнинг октябрида Сербия футбол федерацияси билан фикри бир жойдан чиқмай қолган Муслин икки томон келишувига биноан истеъфога чиққанди.
Ўтган йил сўнгида Муслинга Босния ва Герцеговина терма жамоасини бошқариш таклифини билдиришган, бироқ 64 ёшли мутахассис бу таклифга рад жавобини бериб, буни қуйидагича изоҳлаганди: «Биринчи бўлиб Босния футболи раҳбарларидан телефон қўнғироғи бўлди. Аммо бу таклифни рад этиб, уларга яхшиси бошқа мураббий билан алоқага чиқишни маслаҳат бердим. Менга ҳозир Босниядан кўра, қизиқарлироқ бўлган терма жамоалардан таклифлар бўлмоқда», деганди Муслин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас