23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатида чорак финалга йўл олган Ўзбекистон термаси навбатдаги рақибини бугун — 16 январь куни билиб олади.
Регламентга кўра, ўзбекистонлик футболчилар ярим финал йўлида «B» гуруҳини пешқадам сифатида якунлаган термага қарши саф тортиши керак. Айни вақтда бу зонада япониялик футболчилар 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. 2-ўринда бораётган КХДР ҳисобида эса 4 очко мавжуд.
Тошкент вақти билан 13:00 да икки принципиал рақиб — КХДР ва Япония ўзаро майдонга чиқади. Мазкур беллашув Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоанинг бўлажак рақиби номига ойдинлик киритиб бериши билан ҳам аҳамиятлидир.
Мусобақани Қатардан учралган мағлубият билан бошлаб, кейинги икки ўйинда зафар қучган Ўзбекистон термасининг чорак финалдаги ўйини 19 январь куни бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас