Зидан: "Реал"ни Роналдусиз тасаввур қила олмайман

  • 17-01-2018, 21:45
  • 1 048
  • Спорт
  • Зидан: "Реал"ни Роналдусиз тасаввур қила олмайман
    Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа етакчиси Криштиану Роналдунинг кетиши борасидаги хабарларга нисбатан ўз фикрини билдириб ўтди.

    “Криштиану қаерда бўлиши керак бўлса, ўша ерда. Уни жамоадагилар ва мухлислар яхши кўришади. Биз ким нима деяётганини яхши биламиз. Лекин, шу ўринда айтишим лозимки, мен “Реал”ни Роналдусиз тасаввур қила олмайман”, - дейди франциялик мутахассис клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

    Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бир қатор ОАВлар "Реал" президенти Флорентино Перес Роналдунинг маошини оширмагани сабаб португалиялик футболчи жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    » » Зидан: "Реал"ни Роналдусиз тасаввур қила олмайман