20:00 / 18.01.2018
4 500

Равшан Ҳайдаров: "Ғалаба учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз"

Равшан Ҳайдаров: "Ғалаба учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз"
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров чорак финал учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида рақиб жуда кучли экани ва ушбу учрашув футболчилар учун жуда катта аҳамият касб этишини эканини таъкидлади.

“Биз учрашувнинг қай даражада муҳимлигини биламиз. Футболчилар рақиб кучини ва уларнинг савиясини билишади. Айтишим мумкинки, футболчилар бутун куч ва имкониятлари билан учрашувда ғалаба қозониш учун ҳаракат қилишади.

Гуруҳ босқичида йўл қўйган хатоларимизни таҳлил қилиб чиқдик. Плей-офф босқичида рақиб хатоларни кечирмайди. Футболчилар ҳам буни яхши билишади ва учрашувга яхши тайёргарлик олиб боришди. Япония анча кучли ва савияли жамоа. Уларни мағлуб этиш учун бор кучимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз.

“Ҳа, Японияга қарши Таиланддаги турнирда ўйнаганмиз. Аммо, у турнир халқаро ўртоқлик мақомида ва унда бошқача кайфият эди. Бу расмий турнир ва унда тайёргарлик ва кайфият бошқача. Биз Японияни ўрганиб чиқдик ва уларга қарши режа тузганмиз. Ўйлайманки, футболчилар муҳим учрашувга жиддий қарайдилар ва ғалаба учун бор кучларини беришади”, - дейди Ҳайдаров.

Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Ҳайдаров: "Ғалаба учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз"